- чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, рельссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
- олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади;
ЎНГ ҚЎЛИ ОЛДИНГА УЗАТИЛГАНДА:
- чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
- олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
- орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
- ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади;
Тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин.Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин.