2. ТИК ЧИЗИҚЛАР
Тик чизиқлар — йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл оқ-қора чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.
«2.1»
ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ. к.)ни билдиради;