4.1.6 «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга»
Ушбу белгиларнинг таъсир оралиғида фақат йўналтиргичлар буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат этувчи белги қайрилишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракат йўналишига тегишли йўналтиргичнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
4.1.1 — 4.1.6 белгилари йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага таъсир этади.
4.1.1 белгиси йўлнинг қисми бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва бошқа ёндош ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.