2. ИМТИЁЗ БЕЛГИЛАРИ

Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.
2.1 «Асосий йўл»
Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради. Белги асосий йўл бошига ва кесишувларнинг бевосита олдига ўрнатилади.
Белги асосий йўл бошига ва чорраҳаларнинг бевосита олдига ўрнатилади.
2.2 «Асосий йўлнинг охири»
2.3.1 «Иккинчи даражали йўл билан кесишув»
2.3.2 «Иккинчи даражали йўл билан туташув» - туташув ўнгдан
2.3.3 «Иккинчи даражали йўл билан туташув» - туташув чапдан
2.3.1 — 2.3.3 йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади.
2.4 «Йўл беринг!»
Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган»
Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
2.6 «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги»
Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.7 «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз»
Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.