Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА

1. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўл ҳаракати қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган.

3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.

4. Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак. Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш ёки ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш тақиқланади.

Ҳаракатга тўсқинлик туғдирган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида ҳаракат қатнашчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига (кейинги ўринларда ИИО) хабар бериши шарт.

5. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:

Автомагистрал5.1. йўл белгиси билан белгиланган, ҳар бир йўналишнинг қатнов қисмлари ажратувчи бўлак билан ажратилган (у бўлмаганда йўл тўсиқлари билан) ҳамда бошқа йўллар, трамвай ва темир йўллари, пиёда ва велосипед йўлкалари билан бир сатҳда кесишмайдиган йўл.

Автопоездулагич мосламалари билан уланган эгарли шатакка олувчи ва ярим тиркама ёки юк автомобили ва тиркама (тиркамалар)дан иборат транспорт воситаси таркиби.

Йўл ҳаракати хавфсизлигийўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати.

Велосипедодам кучи билан ҳаракатлантириладиган (ногиронлар аравачасидан ташқари) икки ёки ундан ортиқ ғилдиракли транспорт воситаси.

Транспорт воситасининг эгаситранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.

Ҳайдовчийўлларда транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс. Бошқаришни ўргатувчи, от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади.

Мажбурий тўхташтехник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш.

Асосий йўлтупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.

Араваот (ёки бошқа ҳайвонлар)га қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма.

Йўлтранспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ер бўлаги ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл автомобиль ва шаҳар электр транспорти йўлларини ҳамда тротуарларни ўз ичига олади.

Йўл-транспорт ҳодисаситранспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса.

Йўл ҳаракатиодамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи.

Темир йўл кесишмасийўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи.

Йўналишли транспорт воситасибелгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси).

Механик транспорт воситасидвигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир.

Мопедиш ҳажми 50 см3 гача, юқори тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган двигатель билан ҳаракатга келтириладиган икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Осма двигателли велосипедлар ва юқоридаги таърифга эга бўлган бошқа транспорт воситалари ҳам мопедларга тенглаштирилади.

Мотоциклкажавали ёки кажавасиз икки ғилдиракли механик транспорт воситаси. Аслаҳаланган ҳолатдаги вазни 400 килограммдан ошмайдиган уч ва тўрт ғилдиракли механик транспорт воситалари, шунингдек двигателининг иш ҳажми 50 см3 дан ёки энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ортиқ бўлган скутер, квадроцикл, электроскутерлар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади.

Аҳоли пунктикириш ва чиқиш йўллари 5.22 — 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудуд.

Етарлича кўринмасликёмғир, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлиши.

Қувиб ўтишэгаллаган ҳаракатланиш бўлагидан чиқиб, олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан ўзиб кетиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашйўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият.

Йўл ёқасийўлнинг қатнов қисмига у билан бир сатҳда бевосита туташган, қоплама тури билан фарқ қиладиган ёки 1.1 йўл чизиғи ёрдамида ажратилган, ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш учун мўлжалланган бўлаги.

Йўл ҳаракатини ташкил этишйўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи.

Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасиҚоидаларнинг 16-банди талабларига мувофиқ, йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи.

Транспорт воситаларининг ташкилий жамланмасиолдида ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ маёқчаси ёқилган транспорт воситаси кузатиб бораётган, бевосита бир-бирининг кетидан, битта ҳаракатланиш бўлагида, чироқларини доимий ёқиб келаётган, уч ва ундан ортиқ механик транспорт воситалари гуруҳи.

Болалар гуруҳини ташкилий ташишйўналишли транспорт воситаларига дахли бўлмаган автобусларда саккиз ва ундан ортиқ болаларнинг ташкилий ташилиши.

Тўхташтранспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).

Йўловчитранспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс.

Чорраҳайўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи.

Чорраҳа чегараси унинг марказидан қатнов қисмлари охиридаги қарама-қарши томонларнинг энг узоқ бурила бошлаган жойларини туташтирувчи тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланади.
Ёндош ҳудудлардан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди.

Огоҳлантирувчи ишораларавария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, шунингдек ҳаракат йўналишини ўзгартиришда қўлланиладиган ишоралар.

Пиёдатранспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс.
Велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ҳамда ногиронлар аравачасини етаклаган, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахслар ҳам пиёда ҳисобланадилар.

Пиёдалар ўтиш жойийўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.
Йўл чизиқлари бўлмаса, пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари орасидаги масофа билан аниқланади.

Пиёдалар йўлкасийўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми.

Ёндош ҳудудбевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобиль тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).

Имтиёзмўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи.

Тиркамамеханик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган, двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси. Бу атама ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамаларга ҳам тааллуқлидир.

Қатнов қисмийўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми.

Ҳаракатланиш бўлагиавтомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги.

Ажратувчи бўлакйўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) 1.1 ётиқ чизиғи билан белгиланган қисми.

Рухсат этилган тўла вазнаслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).

Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ. к.) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнлари йиғиндиси киради.

Реверсив ҳаракатйўл қатнов қисмининг махсус ажратилган, 5.35 — 5.37 йўл белгилари, 1.9 йўл чизиғи билан белгиланган ва устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракат йўналишининг қарама-қарши томонга ўзгариши.

Тартибга солувчиЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ), ҳарбий автомобиль назорати органлари ходими, ўз хизмат вазифаларини бажараётган, ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ишоралар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва уни бевосита амалга ошираётган, йўлдан фойдаланиш хизмати ходимлари, темир йўл кесишмаси ва сол кечувларидаги навбатчилар. Тартибга солувчи махсус кийим ва (ёки) таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки байроқча)га эга бўлиши шарт.

Йўл беришйўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб.

Йўл ҳаракати қатнашчисийўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс.

Транспорт воситасиодамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма.

Тротуарқатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисми.

Тўхтаб туриштранспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш.

Қоронғи вақткечки ғира-ширанинг охиридан тонгги ғира-ширанинг бошланишигача бўлган оралиқдаги вақт.

Ҳақиқий вазнтранспорт воситасининг юки, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги вазни.

Фото ва видео қайд этишйўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари ёрдамида қайд этиш.